24.01.2025

Tibbiyot24.uz

Tibbiyot Sayti

Babymarine haqida to’liq ma’lumot. Tarkibi, foydasi va zararlari, qo’llanilishi. Qo’llash bo’yicha ko’rsatmalar. Narxi qancha ? Rostdan foydalimi ?

«BABYMARINE» – БОЛАЛАРНИНГ СОҒЛОМ ҲАЁТИ!

Юқори сифатли, ҳалол ва энг асосийси табиий озуқавий қўшимчаларга эга бўлган «BabyMarine» – замонавий инновацион технологиялар асосида кимёвий ва техник ишловларсиз тайёрланган.
Маҳсулотнинг таркиби асосан олма қуйқасидан иборат ва у ўртача суюқ ҳолатда ишлаб чиқарилади.

«BabyMarine» маҳсулотининг таркиби:

* Юқори навли ламинария ангустати
* Узоқ шарқ трепанги
* Денгиз маҳсулотининг калцийси
* Табиий олма шарбати

ЛAМИНAРИЯ AНГУСТAТИ

Ангустат бу ламинариянинг бир туридир, унинг инсон организмига бўлган фойдасини кўплаб клиник ва илмий тадқиқотлар кўрсатмоқда, улардан энг фойдали хусусиятлари қуйидагилар:

  • – вирусга қарши таъсири билан болалар организмида кўпгина вирусларни енгишга ёрдам беради;
  • – инсон организмида тозаловчи жараёнда иштирок этади, тери, ичаклар, жигар ва буйраклар орқали токсинлар, турли ҳил шлаклар, аллергенлар чиқишига хисса қўшади. Шу тариқа антиоксидант сифатида организмни турли радикаллардан тозалайди;
  • – унинг инсон организмида иммун тизим фаолиятини меъёрида ишлашга қўшадиган хиссаси билан, антибактериал таъсири келиб чиқади, бу билан кўпгина бактерияларни енгишда хисса қўшади;
  • -иммуномодулятор хусусияти ҳам бор, бу билан бола организми иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради;
  • – таркибидаги кўп миқдордаги кальций болаларда кальций еишмовчилигини олдини олади ва шу сабаб келиб чиқиши мумкин турли хил касалликлардан ёш организмни ҳимоя қилади;
  • -организмда кечадиган турли яллиғланишларга қарши хусусияти ҳам бордир.

«BabyMarine» таркибидаги ЛAМИНAРИЯ AНГУСТAТИ инсон танасида модда алмашувининг асосий витаминлари бўлган A, B, C, D, Е, К, РР, F витаминлари ҳамда аскорбин кислотасини ўзида тутади. Таркиби жуда ҳам макро- ва микро- элементларга бойдир, улардан – органик йод, калий, фосфор, натрий, цинк, темир, олтингугурт, калций ва бошқалар инсон организми учун жуда керакли ҳисобланади.

ТРЕПАНГ ЭКСТРАКТИ

Боланинг ўсиши ва ривожланишида оқсилнинг ўрни жуда ҳам катта, шу боис «BabyMarine» ўзида оқсиллар ва нутриентлар тутувчи Трепанг (трепанг экстракти) болалар организми учун ҳам озуқа ҳам антибактериал ва антифунгал таъсирга эга. Трепанг экстрактини мунтаззам равишда қўллаш билан болаларнинг ўсишида ижобий натижалар олиш мумкин, организмни фойдали бўлган озуқа билан бойитиб уни ақлий қобилиятини ривожлантиришга, келажакда соғлом инсонлар қаторида бўлишига ёрдам беради.
Трепанг экстрактининг болалар, ўсмирлар ва катталарда профилактик таъсир кўрсатадиган ҳолатлар қуйидагилардир:

  • – ақлий ва жисмоний чарчоқни олдини олади, яъни доимий фаол бўлишларини таъминлайди;
  • -уйқу фаолияти бузилишини, асабийлик келиб чиқишини олдини олади;
  • -Болаларни ўсиши ва ривожланишида вазн ва бўйни мутаносиблигини ушлайди;
  • -юрак қон-томир фаолиятини назорат қилишда хисса кўшиб, турли хил асоратларини олдини олади;
  • -овқат ҳазм қилиш тизимини тартибга солиш билан, турли хил ошқозон ичак тизими касалликларини ҳамда организмга тушган микро- ва макро-элементларни сўрилишини яхшилайди.

ДЕНГИЗ КAЛЬЦИЙСИ

Болалик ва ўсмирлик – нозик даврлардир, бу даврда болани суяклари мустаҳкам бўлишини таъминловчи витамин ва микроэлементларга эҳтиёж жуда юқори бўлади, «BabyMarine» эса ўз таркибидаги ….. (денгиз кальцийси нимадан олинган?) денгиз калцийси билан:
*жажжи болажонларни тишларини чиқишида ва суяклар ривожланишида катта ёрдам беради;
*денгиз кальцийсининг ошқозон ичак тизимида яхши сўрилиш хусусияти ила, ёш организмни соғлом ўсишини ва ривожланишини таъминлашда иштирок этади
*суякларни кальций билан бойитиб, болажонларни рахит касллигидан ҳимоя қилади
*шу ўринда бошқа микро- ва макроэлементлар билан бирга асаб-мушакларнинг тиришишини, асабийлашишнинг олдини олади.
«BabyMarine» болалар организмида суяклар, тишлар, пайлар ва мушакларни ривожлантириш ҳамда кальцийга муҳтож бўлганлар учун махсус тайёрланган.

ОЛМA ШAРБAТИ

Ҳар бир ҳонадонда олма доим бор, лекин уни шарбат кўринишида истеъмол қилиниши таркибидаги темир моддасини сўрилишига яхши ёрдам беради. «BabyMarine» таркибидаги олма шарбати ҳам жуда яхши сўрилиб, болаларда келиб чиқадиган камқонликни олдини олади. Шу билан бирга, «BabyMarine» таркибидаги олма шарбати бошқа ўсимликлар билан бирга паст каллорияни ташкил этади ва ўз ўрнида ёш болалар, ўсмирлар учун, шунингдек катталар ёки қарияларга ҳавфсиз озуқа сифатида истеъмол қилиниши тавсия этилади. Олма шарбати кучли антиоксидант хусусиятига ҳам эгадир.

«BabyMarine» таркибидаги минерал ва макро-, микроэлементлар тўғрисида.

«BabyMarine» фойдали бўлган минераллар, макро- ва микроэлементларга бой озуқавий қўшимча сифатида қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
ВИТAМИНЛAР
Витамин A
Витамин B1, B2, B3, B6,B12
Витамин D
Витамин К
Витамин E
Витамин PP
Витамин F

«BabyMarine» ўз таркибида 40 дан ортиқ микро- ва макроэлементларни сақлайди, улардан энг асосийлари:

МAКРОЭЛЕМЕНТЛAР:
Калий-1351 мг
Калций-689 мг
Магний-258 мг
Натрий- 17 мг
Фосфор- 568 мг
МИКРОЭЛЕМЕНТЛAР:
Темир- 16 мг
Рух- 5,5 мг
Мис- 910 мкг
Селен- 12 мкг
Марганец- 1,3 мг

ПОЛИСAХAРИДЛAР

Полисахаридлар – асосан ламинария таркибидаги юқори молекулали органик модда бўлиб, организмдаги тикланиш жараёнини тезлаштиради. Шунингдек, полисахаридлар инсон ичакларидаги нормал микробиотанинг ҳаёт фаолияти учун жуда муҳимдир ва у микробиота (лакто ва бифидобактерия)лар учун озуқа сифатида хизмат қилади. Микробиота томонидан – инсоннинг иммун тизими учун иммун таначалар ва ҳужайраларни ишлаб чиқишида полисахаридларни ўрни борлиги бугунги кунда олимлар томонидан ҳам тасдиқланган.
Маннитол
Aлгинат
Фукоидан
Ламинарин – каби биологик фаол моддалар «BabyMarine» таркибида бўлиб, улар эса инсон организмини турли токсинлардан тозалайди, фойдали маҳсулотлар организмни қувват билан бойитади ва озиқлантиради.

«BabyMarine»- барча учун фойдали! Буни ичинг ва витаминларга бой бўлинг!

«BabyMarine»ни витамин ва минералларга бой таркиби яллиғланиш касалликларида иштаҳани очади, иммун тизимни кучайтиради ва беморларга тетиклик баҳш этиб, шифо топишга хисса қўшади.
A витамини ёғда эрийдиган витамин бўлиб, у инсон кўзининг нуридир. Унинг фойдаси:
-бу витамин организмда иммун тизим шаклланиши ҳамда иммун жараёнда иштирок этиши билан, болалар иммунитетини мустаҳкамлайди;
– унинг инсон организмида меъёр даражасида бўлиши кўриш қобилиятининг касалликларидан асрайди;
-модда алмашувида иштирок этиб оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашувида иштирок этади, шу хусусияти ила метаболизмни меъёрлаштиради;
-Витамин Ани қадимдан шифокорлар терини ҳимояси учун тавсия этганлар, ўзининг ижобий таъсири билан терини турли яллиғланиш касалликларидан ҳимоя қилади.
В гуруҳ витаминлари – бир неча хил бўлиб (В1,В2, В3дан В12гача). В гуруҳ витаминлари сувда эрувчи витаминлардир, улар ўзининг ижобий таъсири билан:
-инсонни асаб-руҳий тизим фаолиятини яхшилайди;
-организмда углевод алмашинувини фаоллаштиради ва уларни парчаланишини кучайтиради, бу билан организмда ортиқча углеводлар ёғга айланишини олдини олади;
– В гуруҳ витаминлари овқат ҳазм қилиш тизимининг турли касалликларидан даволаниш жараёнини тезлашишига хисса қўшади ҳамда турли хил асоратларидан асрайди;
-В гуруҳ витаминлари етишмовчилигида инсон организмида энегрия ҳосил бўлиши ва унинг сарфланиши баланси бузилади. Организмга тушган бу гуруҳ витаминлари инсонларда кузатиладиган ҳолсизликни олдини олади;
-қон томирларни мустаҳкамлаш билан у юрак қон-томир тизимида катта ўринга эга, қон айланишини яхшилайди ва модда алмашувини фаоллаштиради;
– В гуруҳ витамини етишмовчилигида камқонлик келиб чиқиши мумкин, махсус гуруҳ витаминларини истеъмол қилиш билан камқонлик касаллигини олди олинади.
D витамини ёғда эрувчи витамин бўлиб, у организмга овқат билан кам тушади, у қуёшнинг ультрабинафша нурида ҳосил бўлади. Унинг организмдаги фойдали ўрни қўйидагилардир:
-витамин D ёрдамида организмда кальций сўрилиши кучаяди ва турли хил кальций етишмовчилиги оқибатида келиб чиқадиган касалликлар олдини олади;
– фосфор алмашинувида иштирок этиш хусусияти инсон организмида турли хил суяк, мушак ва бўғим касалликларини олдини олишга ёрдам беради;
-илк ёшдаги болаларда учрайдиган рахит касаллигини олдини олишда ва уни даволашда катта хиссаси бор;
– витамин D нинг яна бир хусусияти инсон организмида иммун тизимни бошқарувида катта ахамиятга эга, унда болаларда кузатилиши мумкин бўлган иммунтанқислик ҳолатлари, катталарда кузатилиши мумкин бўлган иммунитет ҳужайралари штормларидан ҳимоя қилади ва иммун тизим фаолиятини бир меъёрида ишлашини таъминлайди.
Е витамини ёғда эрувчи витамин бўлиб, инсон организмида кўпгина гормонал жараёнда иштирок этади. Унинг инсон организмига бўлган фойдали хусусиятлари:
-инсон организмида иммун тизимни мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, турли хил инфекцион касалликлардан ҳимоя қилади;
-организмда модда алмашинуви ва фильтрлар, яъни тозалаш жараёнидаги иштироки билан турли хил токсинлар таъсиридан тозалайди ва ҳимоя қилади;
-витамин Е инсон организмида гормонлар ҳосил бўлиши ва уларни организмдаги фаолиятида муҳим ўринга эга, шу боис ўсмир болаларда кузатиладиган гормонал ривожланиш даврида ижобий таъсир кўрсатади ва турли хил патологик ҳолатлар келиб чиқишини олдини олади;
-инсон териси ташқи омилларга таъсирчанлиги боис, уни доим ташқи омиллардан ҳимоя қилиш жуда муҳим. Бу борада, витамин Е терини турли радикал, кимёвий ва ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади, шу билан терида доғлар тушишини олдини олишга хисса қўшади.
РР витамини, сувда эрувчи витаминлар гуруҳига киради. Мазкур витамин инсон организмидаги муҳим жиҳати, у периферик қон-томирларда, яъни юрак ва ички аъзолардан узоқроқ бўлган қон томирлар ўтказувчанлигини яхшилайди, шу билан модда алмашув жараёнини фаоллаштиради. Унинг фойдали хусусиятларидан:
-витамин РРнинг микро-капилярларда модда алмашувини яхшилаш ҳисобига кўпгина аъзолар ва тизимлар ҳужайралари, тўқималарига керакли бўлган витаминлар, озуқа моддалари билан бойитилишини кучайтириб беради. Шу билан ҳужайралар соғлом бўлишини таъминлашга хисса қўшади;
-мазкур хусусияти билан яна, касаллик даврида шикастланган ҳужайраларни қайта тикланишига ёрдам беради ва ҳужайралар тикланиши билан организмдаги аъзо ва тизимларни соғлом бўлишига хисса қўшади;
-организмнинг қон ҳосил бўлиши жараёнида муҳим ўринга эга, унинг бу хусусияти инсонда камқонлик касалини олдини олишга ёрдам беради;
-организмнинг аъзоларини ҳужайра ва тўқималари соғлом бўлишида, уларнинг кислород билан таъминланиши ҳам жуда муҳимдир. Мазкур оксидланиш жараёнларида фаол қатнашади, шу билан ҳужайраларни гипоксик ҳолатдан ҳимоя қилади ва бир маромда ишлашини таминлашга хисса қўшади.
Бета-каротин овқат маҳсулотлари таркибида бўладиган биологик фаол модда бўлиб, унинг фойдали хусусиятлари:
– организмда турли хил ўсма ёки шу каби сурункали касалликлар келиб чиқишида эркин радикаллар ўрни катта. Эркин радикаллар инсон истемол қилган овқатлар чиқиндиси сифатида пайдо бўладиган кислород ва азот бирикмаларидан ҳосил бўлади, улар аъзолар ҳужайрларини касалланиши ёки ўлимини келтириб чиқаради. Бета-каротин эса организмда эркин радикаллар ҳосил бўлишидан ҳимоя қилади. Бу эса ўз ўрнида ҳужайра ва тўқималарни касалланишини олдини олади, шу йўл билан кучли антиоксидант сифатида намоён бўлади;
-организмда A витамини ишлаб чиқарилишида фаол иштирок этиш хусусияти, витамин Анинг организмга бўлган барча ижобий таъсирларини кучайтиради.

«BABYMARINE» ТAРКИБИДAГИ ПОЛИСAХAРИДЛAР ҚAНДAЙ ХУСУСИЯТЛAРГA ЭГA?

Маннитол:
*жигар ҳужайра ва тўқималарини фильтрлаш хусусияти ҳамда жигар модда алмашуви фаолиятини бир меъёрида ушлаб туришда асосий ўринга эга бўлган полисахаридлардан моннитол – фаолияти орқада қолаётган жигар ҳужайраларини озуқалар билан бойитиб, уларни тикланишида фаол иштирок этади;
* буйраклар организмни тозаловчи муҳим аъзолардан биридир, улар овқат ва турли хил суюқликлар истеъмолидан кейин организмга тушган заҳарли таъсир кўрсатувчи моддаларни чиқариш йўли билан организмни зарҳарланишдан ҳимоя қилади. Маннитол бу жараёнда фаол иштирок этади ва буйракларнинг тозалаш функциясини тартибга солади.
Aльгинатлар – полисахаридларнинг ошқозон-ичак тизими фаолиятини меъёрида ишлашига хисса қўшадиган туридир. Уларнинг асосий хусусиятлари:
*мазкур полисахаридлар ошқозон-ичак тизимида ҳазм жараёнини бир меъёрида бўлишини таъминлайди, инсон истеъмол қилаётган овқат маҳсулотларини термик, физик ва кимёвий таъсирлари оқибатида ошқозон ичак тизимида касалликлар келиб чиқишини олдини олади;
*ошқозон ичак тизимида тозаланиш, яъни шлакларни организмдан чиқариш жараёнини фаоллаштиради, шу йўл билан ҳазм қилиш тизими аъзоларини токсинлардан тозалайди;
*альгинатлар ошқозон-ичак тизимида оғриқ қолдирувчи ва ҳужайраларни қайта тикланувчи хусусиятлари билан, бирор касаллик оқибатида зарарланган шиллиқ қават ҳужайралариини тиклайди.
Фукоидан – полисахаридларнинг бир тури, у инсон организмида қайта тикланиш жараёнларида иштирок этади. Шунингдек, ўсма касаллигини келтириб чиқарувчи ҳужайраларни пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Унинг хусусиятлари:
*организмда инфекцион омил таъсирида ёки сурункали яллиғланишлардан қайта тикланиш жараёнларини тезлаштиради ва ҳужайралар тикланишини яхшилайди, шу йўл билан аъзолар фаолиятини меъёрида бўлишига хисса қўшади;
*ташқи ва ички омиллар таъсирида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ҳужайра ва тўқималарни пайдо бўлишига ҳамда аъзоларнинг соғлом ҳужайраларини шаклланишига тўсқинлик қилади.
Ламинарин – полисахариди модда алмашувида иштирок этади, жумладан организмдаги углевод, ёғ ва оқсиллар алмашувида катта ахамиятга эгадир. Унинг инсонга фойдали бўлган хусусиятлари:
* ламинарин «BabyMarine» таркибидаги ўсимлик ва гиёҳлар ёрдамида инсон организмига тушаётган камкаллорияли фито-ёғлари билан ёғ алмашувида жараёнини фаоллаштиради. Бу эса ўз ўрнида ёғ алмашувини меъёрида бўлишини таъминлайди ҳамда қондаги ортиқча холестерин миқдори пайдо бўлишини олдини олади. Бу йўл билан ламинарин қондаги холестерин ва ёғ кислоталар меъёрида бўлишини назорат қилади;
*полисахарид организмга тушган витаминлар ва микро-макроэлементлар сўрилишини кучайтириб, қон томирлардаги турли хил қайта тикланиш жараёнларини тезлаштиради ва қон-томир деворларини мустаҳкамлайди ва уларни эластиклигини оширади.

«BABYMARINE» ТAРКИБИДAГИ МИКРО- ВA МAКРОЭЛЕМЕНТЛAР

ЙОД-қалқонсимон без фаолияти учун энг зарур бўлган элементдир. Қалқонсимон без эса турли хил гормонал жарёнда иштирок этади ва ўз ўрнида гормонларни ҳосил бўлишида муҳим ўринга эгадир. Йоднинг фойдали хусусиятлари:
-инсоннинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи, организмни соғлом бўлишини таъминловчи, уйқу, иштаҳа, фарзанд кўриш ва ақлий қобилиятни ривожлантириш каби жараёнларни ҳам бошқарувчи ҳам у жараёнларда иштирок этувчи гормонларнинг организмда тўғри тақсимланиши ва ишлашини назорат қилади;
-йод етишмовчилиги инсонда турли хил безлар ва гормонлар алмашувига таъсир этади, шу билан қон-томирлар тонуси ва қон айланиш тизимини бошқарилиши ўзгаради. Бу эса ўз ўрнида инсон организмидаги аъзоларнинг ҳужайралари ва тўқималари ортиқча зўриқиш билан ишлашини ҳамда чарчоқ ва ҳолсизлик келтириб чиқаради. Организмга тушган йод организмни чарчоқ ва холсизликдан ҳимоя қилади, шу билан энергия билан таъминлашига хисса қўшади;
-организмдаги мода алмашуви жараёнида ёғлар парчаланишини кучайтиради, шу билан ортиқча ёғларни эриб кетиши, яъни бу ёғлардан организмнинг ҳужайралари фойдаланиши кучаяди ва ортиқча ёғлар тўпланишини олди олинади;
-йод инсонни ақлий қобилиятини фаоллаштиради, айниқса болалик даврида йод етишмовчилиги болаларни мактаб дастурларини ўзлаштира олмаслигини келтириб чиқаради. Шу боис, болалар мия фаолиятини доимий ижобий қўллаб туриш учун организмда йоднинг етарлича миқдори бўлиши керак.
-йод етишмовчилиги оқибатида қалқонсимон без касалликлари кучаяди. Қалқонсимон без модда алмашуви ва гормонлар ишлаб чиқилиши ҳамда бошқарилишида муҳим аъзо бўлгани боис тиш, тери, тирноқ ва сочларни саломатлигини таъминлайди.
МAГНИЙ-организмда мушаклар, суяклар ва бўғимлар фаолиятини назорат қилишда фаол иштирок этувчи элементдир.
– магний минерали асаб тизими ва мия фаолиятини меъёрлаштириш хусусиятига эгадир. Унинг мия фаолиятини меъёрида ишлашига қўшган хиссасида тана ҳарорати марказини назорат қилиш имконини кучайтиради, шу билан магний иштирокида миянинг марказий назорати яхшиланиб, инсон тана харорати тартибга солинади;
-инсон истеъмол қилган озиқ-овқатнинг таркибидаги оқсил, углеволар, ёғларни тақсимланиши, уларни парчаланиши ва инсонга қувват бағишлашида иштирок этади. Бу йўл билан организмдаги энергия ҳосил бўлиш жараёнини ва озуқалар таркибидаги воситаларни энергияга айлантирилишини назорат қилади;
– организмга керак бўлган бошқа минераллар ва витаминлар сўрилишини кучайтиради, яъни калий, кальций, витамин Cнинг ичаклар орқали сўрилишида фаол иштирок этади, шу билан организмни улар етишмовчилигидан келиб чиқадиган ҳолатлардан ҳимоя қилади;
-магний ва В гуруҳ витаминлари қон-томир ва асаб тизими томирларини мустаҳкамлайди, уларни мушакларини бўшаштириши билан қон томирлар кенгайиши таъсирида, ўтказувчанлигини яхшиланиши кузатилади. Бу йўл билан инсонни тинчлантиради, сурункали чарчоқни организмдан чиқариб юборади;
СЕЛЕН- организм учун жуда ҳам муҳим бир минерал бўлиб, унинг ёрдамида барча витаминлар, микро- ва макроэлементлар алмашуви мукаммаллашади, шу йўл билан инсон организми бойиб боради ва ҳужайралар соғломлашиб боради. Айниқса энг муҳим жиҳатларидан кўриш қобилиятини тикловчи ва тўқималар фаолиятини яхшиловчи минерал ҳисобланади.
-селен ҳужайра ичи даражасида бўлиб ўтадиган моддалар алмашуви жараёнини назоратида иштирок этади шу билан ҳужайранинг ДНКсини турли омил ва таъсирлардан ҳимоя қилади;
-ҳужайралар ичида модда алмашуви жараёнида ҳужайранинг соғлом фаолияти учун керакли бўлган витаминлар, микро-, макроэлементлар ва оқсиллар билан бойишини таъминлайди, шу йўл билан ҳужайралар ўсишига ёрдам беради;
-соғлом ҳужайралар сони ортгани сайин, организм соғломлашиб боради, бу эса ўз ўрнида организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради;
-мутаҳкамланган иммун тизим, инсонни касалликка қарши курашиш қобилиятини кучайтиради ва организмнинг вирус, бактерия ва бошқа инфекцияларга қаршилигини оширади.

«BABYMARINE» ҚAЙСИ КAСAЛЛИКДA ҚAНДAЙ ТАЪСИР ҚИЛAДИ?

ИММУНИТЕТ ТAНҚИСЛИГИ ҲОЛАТЛАРИДА – тез-тез шамоллайдиган болалар иммун тизими пасайиши ва зўриқиши кузатилади. Бу ҳолатларда модда алмашуви ҳам бузилади ва турли хил витаминлар, оқсиллар, ёғлар ва микро-, макроэлементлар танқислиги кузатилади. «BabyMarine» озуқавий қўшимчаси иммун тизимини мустаҳкамлашга хисса қўшади. Иммун тизимни темир, йод, калий ва кальций моддалари билан таъминлаши орқали организмни бойитади. Шу билан организмни касалликка қарши курашиш қобилиятини кучайтиради ва вируслар, бактериялар ҳамда бошқа юқумли касалликларга нисбатан ҳимоясини кучайтиради.
ПНЕВМОНИЯ ВA БРОНХИТ- касалликларида «BabyMarine» ўз ичига олган ўсимлик ва гиёҳларнинг бой таркиби, инсон организмини турли ҳил яллиғланиш ва инфекцион касалликлар пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Жумладан полисахаридлар ичаклардаги микрофлоралар учун озуқадир, ичаклардаги микробиота, яъни микрофлоранинг яхши ҳаёт фаолияти иммун тизим учун ҳужайралар ишлаб чиқилишини яхшилайди ва болалар организмида яллиғланиш жараёнига қарши қобилият янада ривожланади. Бола ифекцион шамоллашлардан кейин ривожланадиган бронхит ва пневмония каби касалликлар келиб чиқишидан ҳимоя қилинади. Трепанг экстракти эса ўпканинг алвеолалари ва бронхлар шиллиқ қавватлари ҳужайраларини қайта тикланиш жараёнини кучайтиради. Таркибидаги органик моддалар ва нутриентлар пневмония ва бронхитлардаги холсизлик ҳамда қувватсизликни енгиб чиқишга ёрдам бериб, организмни куч қувватга тўйинтиради.
AНЕМИЯ-синдроми болаларда овқат билан етарли даражада темир ва витамин 12, фолат кислотаси тушмаслиги оқибатида ривожланиши мумкин. Ёки қон кетиш билан боғлиқ ҳолатларда ёки болаларда гижжалар ва турли хил паразитлар кўпайиши оқибатида кузатилиши мумкин. Бола организмида бу ҳолатлар қондаги гемоглабинни тушиб кетишига сабаб бўлади. Бу эса ўз ўрнида, модда алмашув жараёни ҳамда аъзоларни ҳужайраларини соғлом ишлашига тўсқинлик қилади, ҳужайраларга кислород боришини ҳам пасайтиради. «BabyMarine» ўз ичига олган ўсимлик ва гиёҳларнинг бой таркиби билан организмга етишмаган витаминлар, минераллар, макро- ва микроэлементлар билан бойитади. Керакли озуқалар билан бойиган қон айланишини яхшиланади ва аъзолар ҳужайраларини фаолияти меъёрлашиб боради. Қон таркибини темир, фолат кислотаси, цианкоболамин (В12), рух, магний ва калий моддалари билан тўйинтиради.
ОШҚОЗОН-ИЧAК КAСAЛЛИКЛAРИ- инсон организмида бошқа касалликлар келиб чиқишига узвий боғлиқ бўлган ҳолатлардан биридир, чунки организмга етарли даражада ҳужайралар фаолиятини меъёрида ишлашини таъминловчи моддалар тушмаса ёки сўрилмаса организмда бошқа сурункали касалликлар келиб чиқишига замин яратилади. Шу боис, ошқозон ичак тизимини соғлом бўлишидан, айниқса ўсаётган болаларни келажакда сурункали касалликлардан ҳимоя қилади ва соғлом ривожланишига асос солади. «BabyMarine» ўз ичига олган ламинария ва трепанг экстракти ичаклар фаолиятини соғлом бўлишига хисса қўшади. Чунки таркибидаги биологик фаол моддалари ошқозон ичак тизими шиллиқ қавватини турли хил таъсирлардан ҳимоя қилади, организмга тушган оқсил, углевод, витаминлар, макро- ва микроэлементлар сўрилишини кучайтириши билан организмни озиқлантиради, туйинтиради ва соғломлаштиради. Таркибидаги фойдали моддалари организмни токсинлардан тозалайди. Дорилар ва антибиотиклардан сўнг организмнинг тикланиш жараёнини тезлаштиради. «BabyMarine» таркибидаги магний моддаси йўғон ичакда микрофлорани ривожлантириб овқат ҳазм жараёнини яхшилайди ва ичак мушаклари харакатини меъёрлаштиради, шу йўл билан қабзият ёки диарея касалликларидан ҳимоя қилади. Ич дам бўлиши ва кўнгил айнаш каби ҳолатлар ривожланишини олдини олади

Хотира ва ақлий фаолиятни яхшилашда «BabyMarine»нинг иштироки қандай?

-«BabyMarine» таркибидаги витаминлар, минераллар ва макро-микроэлементлар, оқсиллар ҳамда фосфолипидларнинг бойлиги инсонни миясини озиқлантиради ва унинг фаолиятини кучайтиради, шунингдек асаб тизими томирларини мустаҳкамлайди. Ўз ўрнида хотирани яхшилайди ва мия тўқималарининг тўғри ривожланишини таъминлаб беради. Интеллект ва ақлий қобилиятга ижобий таъсир кўрсатиб, болаларни ўзлаштиришини яхшилайди.

Гижжа ва паразитларчи?

-«BabyMarine» ўз таркибидаги ламинария ва трепанг экстракти билан асосан ёш болаларда гижжа ва паразитлар билан боғлиқ муаммоларни олдини олишда ёрдам беради. Унинг организмни шлаклардан, токсинлар, эркин радикаллар, турли хил инфекциялардан ва паразитлардан тозаловчи хусусияти бўлган ноёб таркиби ҳисобига фарзандингизнинг организмида гижжалар, паразитлар ва токсинларнинг чиқарилиб юборилишини таъминлайди. “BabyMarine” маҳсулоти антигельминт таъсирига эга бўлиб, барча турдаги гижжа ва паразитларга қарши курашиб фарзандингизнинг организмини тозалашда ёрдам беради.

Истеъмол қилиш ва сақлаш учун кўрсатмалар:

«BabyMarine» фарзандингиз организми учун керакли бўлган барча фойдали минерал ва витаминларни ўз ичига олган табиий озуқавий қўшимчадир!

Сақлаш шароити:

Ҳаво ҳарорати 0 дан +5 гача бўлган, ҳаво намлиги эса 85% дан кам бўлмаган, қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушишидан ҳимояланган жойда сақлансин;
Очилгандан сўнг:
Музлатгичда 15-20 кундан кўп бўлмаган муддатда, қопқоғи ёпиқ ҳолатда сақлансин;

Кўрсатмасига кўра:

– профилактика мақсадида – асосий овқат маҳсулотларига қўшимча сифатида;
– касаллик даврида асосий даво воситаларига қўшимча сифатида қўлланилиши мумкин.
Қарши кўрсатмалар:
-«BabyMarine» ўз ичига олган ўсимлик ва гиёҳларнинг таркибида бирор восита ёки моддаларга нисбатан юқори сезувчанлик бўлган ҳолатлар;
-маҳсулот таркибий қисмларини алоҳида қабул қила олмаслик ҳолатлари;
– сурункали ва бетартиб истеъмол қилишда юқорида келтирилган ҳолатлардан мустасно бўлган бошқа ҳолатлар (кўнгил айнаш, ич кетиш ёки қабзият, турли хил тошмалар ёки қичишиш ҳолатлари, шишлар ёки озиб кетиш ҳолатлари) кузатилса, шифокор маслаҳатига мурожаат этинг.
Ҳажми: 330гр
Яроқлилик муддати: 6 ой

Истеъмол қилиш тартиби:

6 ой-1 ёш:
* 1 чой қошиқдан – 2 маҳал
*эрталаб ва кечқурун, овқатдан 30 мин олдин

1 ёш-2 ёш:
* 2 чой қошиқдан – 2 маҳал
*эрталаб ва кечқурун, овқатдан 30 мин олдин

2 ёш-6 ёшгача:
* 3 чой қошиқдан – 3 маҳал
*эрталаб ва кечқурун, овқатдан 30 мин олдин

6 ёш- 14 ёшгача:
* 1 ош қошиқдан – 3 маҳал
*эрталаб ва кечқурун, овқатдан 30 мин олдин

Ишлаб чиқарувчи

Ишлаб чиқарувчи:OOO «Флагман», 680572, ROSSIYA FEDERATSIYASI Хабаровский район, Осиноваяречка, Советская кўч, 7 уй, оф. 1, тел/факс (8 422) 399-301;
Етказиб берувчи: По эксклюзивному заказу и под контроль качество продукции в Республике Узбекистан: OOO «BabyMarine» Адрес: г.Тошкент, YASHNOBOD T BIRLASHGAN K 86-UY. Телефон: +998712032223

51960cookie-checkBabymarine haqida to’liq ma’lumot. Tarkibi, foydasi va zararlari, qo’llanilishi. Qo’llash bo’yicha ko’rsatmalar. Narxi qancha ? Rostdan foydalimi ?