«BabyMarine»- барча учун фойдали! Буни ичинг ва витаминларга бой бўлинг!
«BabyMarine»ни витамин ва минералларга бой таркиби яллиғланиш касалликларида иштаҳани очади, иммун тизимни кучайтиради ва беморларга тетиклик баҳш этиб, шифо топишга хисса қўшади.
A витамини ёғда эрийдиган витамин бўлиб, у инсон кўзининг нуридир.
Унинг фойдаси:
-бу витамин организмда иммун тизим шаклланиши ҳамда иммун жараёнда иштирок этиши билан, болалар иммунитетини мустаҳкамлайди;
– унинг инсон организмида меъёр даражасида бўлиши кўриш қобилиятининг касалликларидан асрайди;
-модда алмашувида иштирок этиб оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашувида иштирок этади, шу хусусияти ила метаболизмни меъёрлаштиради;
-Витамин Ани қадимдан шифокорлар терини ҳимояси учун тавсия этганлар, ўзининг ижобий таъсири билан терини турли яллиғланиш касалликларидан ҳимоя қилади.
В гуруҳ витаминлари – бир неча хил бўлиб (В1,В2, В3дан В12гача). В гуруҳ витаминлари сувда эрувчи витаминлардир, улар ўзининг ижобий таъсири билан:
-инсонни асаб-руҳий тизим фаолиятини яхшилайди;
-организмда углевод алмашинувини фаоллаштиради ва уларни парчаланишини кучайтиради, бу билан организмда ортиқча углеводлар ёғга айланишини олдини олади;
– В гуруҳ витаминлари овқат ҳазм қилиш тизимининг турли касалликларидан даволаниш жараёнини тезлашишига хисса қўшади ҳамда турли хил асоратларидан асрайди;
-В гуруҳ витаминлари етишмовчилигида инсон организмида энегрия ҳосил бўлиши ва унинг сарфланиши баланси бузилади. Организмга тушган бу гуруҳ витаминлари инсонларда кузатиладиган ҳолсизликни олдини олади;
-қон томирларни мустаҳкамлаш билан у юрак қон-томир тизимида катта ўринга эга, қон айланишини яхшилайди ва модда алмашувини фаоллаштиради;
– В гуруҳ витамини етишмовчилигида камқонлик келиб чиқиши мумкин, махсус гуруҳ витаминларини истеъмол қилиш билан камқонлик касаллигини олди олинади.
D витамини ёғда эрувчи витамин бўлиб, у организмга овқат билан кам тушади, у қуёшнинг ультрабинафша нурида ҳосил бўлади. Унинг организмдаги фойдали ўрни қўйидагилардир:
-витамин D ёрдамида организмда кальций сўрилиши кучаяди ва турли хил кальций етишмовчилиги оқибатида келиб чиқадиган касалликлар олдини олади;
– фосфор алмашинувида иштирок этиш хусусияти инсон организмида турли хил суяк, мушак ва бўғим касалликларини олдини олишга ёрдам беради;
-илк ёшдаги болаларда учрайдиган рахит касаллигини олдини олишда ва уни даволашда катта хиссаси бор;
– витамин D нинг яна бир хусусияти инсон организмида иммун тизимни бошқарувида катта ахамиятга эга, унда болаларда кузатилиши мумкин бўлган иммунтанқислик ҳолатлари, катталарда кузатилиши мумкин бўлган иммунитет ҳужайралари штормларидан ҳимоя қилади ва иммун тизим фаолиятини бир меъёрида ишлашини таъминлайди.
Е витамини ёғда эрувчи витамин бўлиб, инсон организмида кўпгина гормонал жараёнда иштирок этади. Унинг инсон организмига бўлган фойдали хусусиятлари:
-инсон организмида иммун тизимни мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, турли хил инфекцион касалликлардан ҳимоя қилади;
-организмда модда алмашинуви ва фильтрлар, яъни тозалаш жараёнидаги иштироки билан турли хил токсинлар таъсиридан тозалайди ва ҳимоя қилади;
-витамин Е инсон организмида гормонлар ҳосил бўлиши ва уларни организмдаги фаолиятида муҳим ўринга эга, шу боис ўсмир болаларда кузатиладиган гормонал ривожланиш даврида ижобий таъсир кўрсатади ва турли хил патологик ҳолатлар келиб чиқишини олдини олади;
-инсон териси ташқи омилларга таъсирчанлиги боис, уни доим ташқи омиллардан ҳимоя қилиш жуда муҳим. Бу борада, витамин Е терини турли радикал, кимёвий ва ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади, шу билан терида доғлар тушишини олдини олишга хисса қўшади.
РР витамини, сувда эрувчи витаминлар гуруҳига киради. Мазкур витамин инсон организмидаги муҳим жиҳати, у периферик қон-томирларда, яъни юрак ва ички аъзолардан узоқроқ бўлган қон томирлар ўтказувчанлигини яхшилайди, шу билан модда алмашув жараёнини фаоллаштиради. Унинг фойдали хусусиятларидан:
-витамин РРнинг микро-капилярларда модда алмашувини яхшилаш ҳисобига кўпгина аъзолар ва тизимлар ҳужайралари, тўқималарига керакли бўлган витаминлар, озуқа моддалари билан бойитилишини кучайтириб беради. Шу билан ҳужайралар соғлом бўлишини таъминлашга хисса қўшади;
-мазкур хусусияти билан яна, касаллик даврида шикастланган ҳужайраларни қайта тикланишига ёрдам беради ва ҳужайралар тикланиши билан организмдаги аъзо ва тизимларни соғлом бўлишига хисса қўшади;
-организмнинг қон ҳосил бўлиши жараёнида муҳим ўринга эга, унинг бу хусусияти инсонда камқонлик касалини олдини олишга ёрдам беради;
-организмнинг аъзоларини ҳужайра ва тўқималари соғлом бўлишида, уларнинг кислород билан таъминланиши ҳам жуда муҳимдир. Мазкур оксидланиш жараёнларида фаол қатнашади, шу билан ҳужайраларни гипоксик ҳолатдан ҳимоя қилади ва бир маромда ишлашини таминлашга хисса қўшади.
Бета-каротин овқат маҳсулотлари таркибида бўладиган биологик фаол модда бўлиб, унинг фойдали хусусиятлари:
– организмда турли хил ўсма ёки шу каби сурункали касалликлар келиб чиқишида эркин радикаллар ўрни катта. Эркин радикаллар инсон истемол қилган овқатлар чиқиндиси сифатида пайдо бўладиган кислород ва азот бирикмаларидан ҳосил бўлади, улар аъзолар ҳужайрларини касалланиши ёки ўлимини келтириб чиқаради. Бета-каротин эса организмда эркин радикаллар ҳосил бўлишидан ҳимоя қилади. Бу эса ўз ўрнида ҳужайра ва тўқималарни касалланишини олдини олади, шу йўл билан кучли антиоксидант сифатида намоён бўлади;
-организмда A витамини ишлаб чиқарилишида фаол иштирок этиш хусусияти, витамин Анинг организмга бўлган барча ижобий таъсирларини кучайтиради.
Mavzuga aloqador
Alhadaya Omega 3 – tabiiy baliq moyi haqida ma’lumot. Tarkibi, foydasi va zararlari, qo’llanilishi. Qo’llash bo’yicha ko’rsatmalar. Narxi qancha ?
Lamifaren ( ламифарен organic life ) – Laminaria Agustata haqida to’liq ma’lumot. Foydasi va zararlari, qo’llanilishi. Qo’llash bo’yicha ko’rsatmalar. Rostdan foydasi bormi ?
Laminalife ( laminalayf, ламиналайф, laminariya ) haqida to’liq ma’lumot. Foydasi va zararlari, qo’llanilishi. Qo’llash bo’yicha ko’rsatmalar. Mahsulot rostdan foydalimi ?