12.05.2024

Tibbiyot24.uz

Tibbiyot Sayti

Koronavirus «Omikron» shtammi haqida JSST ma’lumot berdi

2021 йил 26 ноябрь куни ЖССТ томонидан «Омикрон» номли B.1.1.529 коронавирус штамми рўйхатга олинди.

Ҳозирги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу штамм ҳақида маълум бўлган маълумотларни тақдим этди.

«Омикрон» бошқа штаммларга қараганда тезроқ ёки секинроқ тарқалиши ҳозирча аниқ эмас. Жанубий Африкада касаллик юқиши ҳолатлари ортди, аммо бу янги штаммга боғлиқлигини аниқлаш учун олимлар тадқиқотларни давом эттирмоқдалар.

Инфекция касалликнинг янада оғирроқ кечишига сабаб бўлиши ҳануз номаълум. «Омикрон» штамми келтириб чиқарадиган аломатларнинг бошқа вариантларга нисбатан фарқи ҳақида ҳам маълумотлар йўқ. COVID-19нинг барча турлари оғир ҳолатлар ёки ўлимга олиб келиши мумкин.

Дастлабки маълумотлар «Омикрон» штамми туфайли қайта касалланиш хавфи юқори бўлишини кўрсатиб турибди. Бу ҳақидаги батафсил маълумотлар яқин ҳафталар ичида тақдим этилади.

ПЗР-тестлар инфекцияни, жумладан, «Омикрон» штаммини ҳам аниқлайди. ЖССТнинг таъкидлашича, касаллик оғир кечиши ва ўлимга олиб бориш ҳолатларини камайтиришда вакциналар ҳанузгача ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

ЖССТ янги штамм бўйича тўлиқ маълумотларни олиш, унинг тарқалишига қарши стратегия ишлаб чиқиш ва даво усулини имкон қадар тезроқ топиш учун турли давлатлардаги кўп сонли тадқиқотчилар ишини мувофиқлаштиришда давом этмоқда.

Энг сифатли қора седана ёғи капсуласи

🔹Кўпчиликнинг қийнайдиган гипертонияни олдини олишда;

🔹Қандли диабетга қарши курашишда;

🔹Ревматизм ва бўғим касалликларининг олдини олишда;

🔹Жигар ва буйрак муаммолардан халос этишда;

🔹Турли бактерия, вирус, шамоллаш ва гриппнинг олдини олишда;

🔹 Aллергия, инсон организмида яшаб, соғлом ривожланишга йўл қўймайдиган паразитлардан халос бўлишда;

🔹Иммунитетингизни бақувват қилиб, чарчоқ, ҳолсизлик, уйқусизлик ва ҳазим қилиш тизимини яхшилашда яқиндан кўмаклашади.

Боғланиш ва тўлиқ маълумот

Тел : +998 99 842 88 86

Телеграм : @al_hadaya_2

Расмий саҳифа : www.alhadaya.uz

31820cookie-checkKoronavirus «Omikron» shtammi haqida JSST ma’lumot berdi