02.05.2024

Tibbiyot24.uz

Tibbiyot Sayti

Arbidol tabletkalar 50mg N10

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: умифеновир (умифеновир гидрохлориди моногидрати (арбидол) умифеновир гидрохлоридига қайта хисоблаганда) – 50 мг,
ёрдамчи моддалар:
ядро: картошка крахмали – 31,860 мг; микрокристалл целлюлоза – 57,926 мг; повидон (повидон К30) – 8,137 мг; кальций стеарати – 0,535 мг; кроскармеллоза (натрий кроскармиллоза ) – 1,542 мг,
қобиқ: гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) – 4,225 мг; титан диоксиди – 
1,207 мг; макрогол (полиэтиленгликоль-4000) – 0,471 мг; полисорбат-80 (твин-80) – 
0,097 мг ёки
Аквариус ПраймBAP318008 Оқ (Aquarius PrimeBAP318008 White) – 6,000 мг, [Гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) – 4,225 мг, титан диоксиди – 1,207 мг, макрогол (полиэтиленгликоль-4000) – 0,471 мг, полисорбат-80 (твин-80) – 0,097 мг]

Dori shakli

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 
1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Farmakodinamikasi

Кенг таъсир доирасига эга бўлган вирусларга қарши восита. А ва В гриппи вирусларини (Influenzavirus A, B), шу жумладан юқори патоган кичик турларини A(H1N1)pdm09 ва A(H5N1), шунингдек бошқа вирусларни – оғир ўткир респиратор синдроми (ОЎРС) билан ассоциацияланган ЎРВИ (ОРВИ) қўзғатувчиларини (коронавирус (Coronavirus), риновирус (Rhinovirus), аденовирус (Adenovirus), респиратор-синцитиал вирус (Pneumovirus) ва парагрипп вирусини (Paramyxovirus)) специфик сусайтиради. Вирусларга қарши таъсир механизми бўйича қўшилиш (фузия) ингибиторларига мансуб бўлиб, вирус гемагглютинини билан ўзаро таъсирга киришади ва вируснинг липид қобиғи ва хужайра мембраналарини қўшилиб кетишига тўсқинлик қилади. Ўртача иммуномодулятор таъсир кўрсатади, организмнинг вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади. Интерферон индукцияловчи фаолликка эга – сичқонларда ўтказилган тадқиқотларда интерферонларнинг индукцияси 16 соатдан кейиноқ аниқланган, интерферонларнинг юқори титрлари препарат юборилганидан сўнг қонда 48 соатгача сақланиб қолган. Иммунитетнинг гуморал ва хужайравий реакцияларини рағбатлантиради: қонда лимфоцитлар сонини, айниқса Т-хужайралар (CD3) сонини оширади, Т-супрессорлар (CD8) даражасига таъсир қилмай, Т-хелперлар (CD4) сонини оширади, иммунорегулятор индексни нормаллаштиради, макрофагларнинг фагоцитар фаолиятини рағбатлантиради ва табиий киллерлар (NK-хужайралар) сонини оширади. Организмнинг вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади.
Вирусли инфекцияларда препаратнинг терапевтик самарадорлиги касалликни кечишини оғирлиги ва давомийлиги ва унинг асосий симптомларини камайиши, шунингдек вирусли инфекция билан боғлиқ бўлган асоратларни ривожланиш тез-тезлигини пасайиши ҳамда сурункали бактериал касалликларни зўрайиши билан номоён бўлади. 
Кам заҳарли препаратларга киради (LD50 > 4 г/кг). Тавсия қилинган дозаларда перорал қўлланганида одам организмига бирон-бир салбий таъсир кўрсатмайди.

Farmakokinetikasi

Тез сўрилади ва барча аъзолар ҳамда тўқималар бўйлаб тақсимланади. 50 мг дозада қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1,2 соат ўтгач, 100 мг дозада – 1,5 соат ўтшач эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 17-21 соатга тенг. Тахминан 40% ўзгармаган холда, асосан сафро билан (38,9%) ва жуда оз миқдорда (0,12%) буйрак орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.

Nojo’ya samaralari

Кам ҳолларда – аллергик реакциялар

Maxsus shartlar

Препаратни ҳомиладорларда қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, Арбидол®ни ҳомиладорликда фақат она учун уни қўлланишидан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан усутн бўлгандагина буюриш мумкин. Арбидол®ни қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.
Агар препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, унда биринчи имконият туғилгандаёқ, вақт интервалини ҳисобга олмай ва дозани икки баробар оширмай, препаратни қабул қилиш курсини бошланган схема бўйича давом эттириш керак.
Агар грипп ва бошқа ЎРВИ ни Арбидол® препарати билан даволашда даволаш бошлангандан кейин 3 кун давомида даволаш самараси аниқланмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Qo’llanilishi

Катталар ва болаларда қуйидагиларни профилактика ва даволашда қўлланади:
– А ва В гриппи, ЎРВИ, оғир ўткир реапиратор синдроми (ОЎРС) (шу жумладан бронхит, пневмония билан асоратланган); 
– иккиламчи иммун танқислиги ҳолатларида.
3 ёшдан катта болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш учун қўлланилади.
Сурункали бронхит, пневмония ва қайталанувчи герпетик инфекцияни комплекс даволашда қўлланилади. 
Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланилади.

Qo’llanilishi mumkin bo’lmagan holatlar

Препаратга юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o’zaro ta’siri

Бошқа дори воситалари билан бирга буюрилганида салбий самаралар аниқланган эмас.

Ta’rifi

оқдан оч-сариқ тусли оқ ранглигача бўлган думалоқ, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 
Синдирилганида оқдан кўкимтир-сарғиш ёки оч-сариқ тусли оқ рангли тусга эга.

Dozirovkasi

Ичга, овқат қабул қилишдан олдин буюрилади. Бир марталик доза: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг (2 таблетка), 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг (4 таблетка).
Болалар ва катталарда грипп ва бошқа ЎРВИ носпецифик профилактикаси ва даволаш учун:
Грипп ва бошқа ЎРВИ носпецифик профилактикаси:
Грипп ва бошқа ЎРВИ эпидемияси даврида носпецифик профилактика учун:
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг ҳафтада икки марта 3 ҳафта давомида буюрилади.
Грипп ва бошқа ЎРВИ беморлар билан бевосита мулоқатда: 
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг кунига 1 марта 10-14 кун давомида буюрилади.
Грипп ва бошқа ЎРВИ ни даволаш учун:
– асоратсиз кечишида: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 сутка давомида буюрилади.
– асоратлар (бронхит, пневмония ва бошқ.) ривожланганида: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 кун давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 1 марта 4 ҳафта давомида буюрилади.
3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини комплекс даволаш:
– 3 ёшдан 6 ёшгача – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан катта болаларга – 
200 мг суткада 4 марта (хар 6 соатда) 5 кун давомида буюрилади.
Оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС) ни носпецифик профилактикаси ва даволаш учун: 
– ОЎРС ни носпецифик профилактикаси олдини олиш учун (бемор билан мулоқатда): катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 200 мг дан кунига бир марта буюрилади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 100 мг дан кунига бир марта (овқатдан олин) 12-14 кун давомида буюрилади.
– ОЎРС ни даволаш учун:
– 12 ёшдан катта болалар ва катталарга – 200 мг кунига 2 марта 8-10 сутка давомида буюрилади.
Сурункали бронхит, герпетик инфекцияни комплекс даволашда:
– 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан катта болалар ва катталарга – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5-7 кун давомида, сўнгра бир марталик доза хафтада 2 марта 4 ҳафта давомида буюрилади.
Операциялардан кейинги асоратларни олдини олиш учун:
– 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан катта болалар ва катталарга – 200 мг операциядан 2 сутка олдин, сўнгра операциядан кейинги 2-5-нчи кунларда буюрилади.

Dozani oshirib yuborilishi

Аниқланмаган.

Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомиладорликни кечишига, эмбрион ва ҳомилани ривожланишига, туғруқ фаолияти ва постнатал ривожланишга зарарли таъсирлари аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорларда қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, Арбидол® ни ҳомиладорликда фақат она учун уни қўлланишидан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан усутн бўлгандагина буюриш мумкин. Арбидол® препаратининг фаол моддаси ёки унинг метаболитларини лактация даврида аёлларда кўкрак сутига кириш-кирмаслиги номаълум. Арбидол® ни қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.
7830cookie-checkArbidol tabletkalar 50mg N10